+(99878) 150-65-83

Контактный телефон

Manzil
Toshkent shahar, 100109, Shifokorlar ko'chasi, 1
Ish vaqti
Dushanba - Juma: 9:00 - 15:30;
Shanba: 9:00 - 14:30

Давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари хажми

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамиинг кафолатланган хажмлари РЎЙХАТИ Давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари қажми (кейинги ўринларда – кафолатланган пакет) – аҳолига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблаглари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатиладиган бепул тиббий ёрдамдир. Кафолатланган пакет бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ҳамда шифохоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фукаролиги бўлмаган шахсларга такдим этилади. Кафолатланган пакет давлат муассасаларида соглиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ташхис ва даволаш клиник стандартлари ҳамда клиник протоколларга мувофиқ амалга оширилади. Дори воситалари тиббий кўрсатмаларга асосан оилавий шифокор ва даволовчи шифокорларнинг тавсиясига кўра, тегишлилиги бўйича даволаш-профилактика муассасаларида соглиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган формулярлар асосида белгиланган ҳажмда бепул берилади.

Кафолатланган пакет қуйидагиларни уз ичига олади:

  1. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам;
  2. бирламчи тиббий-санитария ёрдами (амбулатор-поликлиника ва консультативдиагностика ёрдами, кундузги стационар ва стационарда кўрсатиладиган тиббий ёрдам, тугруққа кўмаклашиш ёрдами);
  3. тиббий реабилитация ва аҳолининг айрим қатламларига кўрсатиладиган паллиатив ёрдам.