+(99878) 150-65-67

Контактный телефон

Manzil
Toshkent shahar, 100109, Shifokorlar ko'chasi, 1
Ish vaqti
Dushanba - Juma: 9:00 - 15:30;
Shanba: 9:00 - 14:30

Tadbirlar

Ўзбекистон урологлар илмий жамияти, «Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий урология тиббиёт маркази» ДК, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Европа урологлар мактаби билан ҳамкорликда 2021-йил 8-ноябрь куни Тошкент шахрида онлайн тартибда ўтказилувчи «Урологиянинг актуал муоммолари» номли  Ўзбекистон урологларининг I пленуми ўтказилиши ҳақида хабар берамиз.

Пленум доирасида Республиканинг, МДҲ мамлакатлари ва узоқ хорижий давлатларнинг етакчи урологларининг маъруза билан чиқишлари, ёш уролог шифокорлар учун семинарлар (мастер класс) ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Пленум материаллари махсус тўпламда нашр этилади.

Тезислар Оргкомитет манзилига 2021-йил 1 июлга қадар жўнатилиши керак.

Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилида e-mail га юборилиши мумкин. Алохида вароқда (файлда) ҳар бир муаллифнинг тўлиқ фамилия, исми ва шарифи, илмий даража ва унвони, мулоқат учун электрон манзили ва телефони кўрсатилиши зарур. Факс орқали жўнатилган ишлар қабул қилинмайди.

Матн Microsoft Word дастурида Times New Roman шрифти, 12 ўлчамда, бир интервалда терилган, бир вароқдан (A4 вароқ хажмда) кўп бўлмаган ҳолда ва жадвалларни сақлаши мумкин (расмларсиз) ҳолатда бўлиши керак. Қисқартмалар матнда ёйилиб кўрсатилган бўлиши лозим.

Файл номи биринчи муаллиф (ажратилган холда) ва ҳаммуаллифларнинг Ф.И.Ш., тезис рақами (агар бир неча ишлар тақдим этилаётган бўлса, лекин 3 та тезисдан кўп эмас) ўзида сақлаши керак.

Сарлавҳа қуйидаги тартибда расмийлаштирилади: биринчи қатор – ишнинг номи катта ҳарфларда; кейинги қатор муаллиф(лар)нинг фамилияси(лари), исми ва шарифининг бош ҳарфлари, учинчи қабор – ташкилотнинг номи, шахар, давлат, сўнг – мақоланинг асосий матни.

Талабларга мос тартибда расмийлаштирилмаган тезислар кўриб чиқилмайди ва қайтарилмайди.

Тезисларни қуйидаги манзилган жўнатиш зарур: 100109, Тошкент шахар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси, 1-уй жавобгар котиб Абдуфаттаев У.А. га (e-mail: uroplenum2021@gmail.com).

Маъруза қилиш учун сўровномалар 2021-йил 1-июлга қадар қабул қилинади.

Маърузаларни тезис кўринишида e-mail орқали жўнатишингизни сўраймиз.

Маърузаларни танлаб олиш хуқуқини оргкомитет ўзида қолдиради.

 

Пленум ҳақидаги маълумот Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий урология тиббиёт маркази расмий сайтида – www.rscu.uz да жойлаштирилади.

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998 (71) 1506584, 1506567. E-mail (dr_shavakhabov@mail.ru): – илмий-тадқиқотлар бўйича директор ўринбосари, Шавахабов Шавкат Шонасирович.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Урологлар жамияти раиси проф. Акилов Ф.А.
РИУИАТМ директори т.ф.д., Мухтаров Ш.Т.

Noyabr 2, 2015, O’zbekiston Respublikasi, Toshkent shahrida urologiya V Evropa Maktab, Sog’liqni saqlash vaziri tomonidan tasdiqlangan O’zbekiston urologiya ilmiy jamiyati faoliyati rejasiga muvofiq «SNMT erkaklar, siydik o’g’irlab ketish va vesico-qin fistula.»