+(99878) 150-65-83

Контактный телефон

Manzil
Toshkent shahar, 100109, Shifokorlar ko'chasi, 1
Ish vaqti
Dushanba - Juma: 9:00 - 15:30;
Shanba: 9:00 - 14:30

Savollar-javoblar

Asosiy sahifa > Patsientlar uchun > Savollar-javoblar

Республика ихтиослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказига энг кўп тушаётган мурожаатлардаги саволлар

Республика тиббиёт муассасаларида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тартиби жорий этилган. Агар фуқаро имтиёзли тоифага кирса яшаш манзилидаги оилавий поликлиника даволовчи шифокорига учрашиб яратилган электрон тизим орқали рўйхатдан ўтиб навбат асосида йўлланма олади.

Бемор оилавий шифохонага келгандаёқ руйхатга олинади. Беморда аниқланган касаллик тор соҳа мутахассислари томонидан даволаниши лозимлиги аниқланса, унинг маълумотлари шу захоти туман тиббиёт бирлашмасига юборилади. Маълумотлар тор соха мутахассиси томонидан ўрганилиб, тиббий кўрсатмалар бўлганда электрон дастурга киритилиб ихтисослаштирилган вилоят муассасасига узатилади. Бемор мобил телефонига, у нечанчи навбатда эканлиги ва касалхонага ётиш муддатлари, СМС орқали хабар бериб борилади.

Аҳолининг барча қатламига бириламчи тиббий ёрдам бепул амалга оширилади.

Зарурат бўлганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва худудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари мижозларининг имтиёзли тоифасини бепул тиббий ёрдам олиш учун ўзининг идоравий мансуб тиббиёт муассасаларига йўналтириши мумкин

Моддий ёрдам ажратиш масаласи “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом талаби асосида махаллий хокимият идоралари томонидан амалга оширилади, шуни инобатга олиб тиббиёт муассасалари томонидан моддий ёрдам ажратилмайди.

Ихтисослаштирилган Марказларда махсус имтиёзга эга бўлмаган шахсларга ташхис қўйиш ва барча тиббий хизматлар тасдиқланган стандартларга риоя қилган холда, пуллик асосда, сифатли амалга оширилади.

Моддий ёрдам кўрсатиш ССВ ва Ихтисослаштирилган марказлар ваколатига кирмайди, моддий ёрдам олиш учун Махаллий хокимликлар, хомий ташкилотлар ва жамоат фондларига мурожат қилиш мақсадга мувофиқ

Беморлар стандартларга асосан текширувлардан утказилиб жаррохлик амалиёти белгиланган кундан бир кун олдин касалхонага ётқизилади.

Бемор имтиёзли йўлланма билан мурожат қилган бўлса, давлат томонидан кафолатланган ва тасдиқланган тиббий хизматлар учун қўшимча тўловлар бўлмайди. Агар беморда хамроҳ ёки ёндош касалликлари мавжуд бўлса,  бошқа  мутахассислар консультацияси лозим бўлганда, кўрсатилган тиббий хизматлар учун ўрнатилган тартибларда тўлов бўлади.

Марказда ётоқхона мавжуд эмас. Марказ атрофида бир нечта хусусий мехмонхоналар хизмат кўрсатмоқда.

Марказ ички имокниятларидан келиб чиққан холда, қаровчиларига  бемор ёнидан жой бериши мумкин. Қаровчилар марказни ички тартиб қоидалрига риоя қилишлари ва ўрнатилган тартибда ётоқ учун тўловни амалга ошириб боришлари лозим.