Хабарингиз бор юртимизда амалга оширилаётган тиббиёт ислоҳотлари доирасида, жаҳоннинг етакчи клиникалари мутаххасислари марказимизда жарроҳлик маҳорат дарсларини ўтказиб келишмоқда . Бу албатта урология маркази ва дунёнинг кўзга кўринган клиникалари ўртасида имзоланган меморандумлар асосида амалга оширилмоқда. Навбатдаги меҳмонимиз Грузининг етакчи урологи проф.Давид Николаешвили 1 ҳафта давомида марказда юқори технологик операцияларни амалга оширади(лапароскопик простатэктомия,цистэктомия, парциал нефрэктомия шулар жумласидандир). Барча қизиққанларни маҳорат дарсларига таклиф этамиз.